Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар беришича, Ўзбекистонда талабаларнинг қишки таътил даври ўзгаради.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни мамлакатимизда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, шунингдек Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашларига умумхалқ сайловлар ўтказилиши муносабати билан бундай қарорга келинан.
Талабалар ўзларининг доимий яшаш жойлари бўйича овоз беришлари учун 2019/2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йилнинг 20 декабридан 2020 йил 6 январига қадар қилиб белгиланилиши режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас