Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган "Пахтакор" мураббийи ва футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди. Исаков ЎФА Фахрий кенгаши раиси, ташкилот Ижроия қўмитаси ва Мураббийлар кенгаши аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи бўлган.
"Ўзбек футболининг ашаддий мухлиси Тўлаган Исоқов ўз ҳаётини спортга бағишлаган. У 13 мавсум давомида "Пахтакор" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 252 та ўйинда майдонга тушди ва 52 та гол урди", - дейилади ЎФА хабарида.
Исаков мураббийлик фаолияти давомида "Пахтакор", "Зарафшон" ва "Сурхон" жамоаларини бошқарган, сўнгги йилларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси фахрийлар кенгашига раҳбарлик қилган.
ЎФА марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Изоҳлар мавжуд емас