Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтганлик сертификати учун йиғим жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу учун ҳайдовчилар қарийб 90 минг сўм  тўлашади
Жамият

Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтганлик сертификати учун йиғим жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу учун ҳайдовчилар қарийб 90 минг сўм тўлашади

473
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ЯА Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтганлик сертификати учун йиғим жорий этилиши режалаштирган.

Мазкур чора ИИВ томонидан транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида кўзда тутилган.

Шундай қилиб, Низомнинг 37-бандига қуйидагича ўзгартириш киритиш режалаштирилган:

Техник кўрикдан ўтган транспорт воситасининг эгасига Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходими транспорт воситасининг техник ҳолати транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича техник регламентларга мувофиқлиги тўғрисида сертификат беради.

Сертификат (ёки дубликат) берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи ҳажмида йиғим ундирилади.

Йиғимнинг 80 фоизи Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг махсус ҳисоб-рақамига, 20 фоизи эса давлат бюджетига йўналтирилади.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси махсус ҳисоб-варағига йўналтирилган маблағлар сертификатларни жорий этишни молиялаштириш ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш учун сарфланади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда амалдаги тартибга мувофиқ, талон учун йиғим ундирилмайди.

Бу борада ҳайдовчи транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун ҳам йиғим тўлаши керак. Айни пайтда бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи, яъни 22300 сўмни ташкил қилади.

Талон ўрнига бериладиган янги сертификатлар сохталаштиришдан ҳимоя қилишнинг бир неча даражаларига эга бўлиб, мустаҳкам ва эгилувчан материаллардан (А7 ўлчамида) тайёрланади. Уларда махсус ўқиш воситалари ёрдамида тезкор аниқлаш учун тегишли маълумотлар мавжуд бўлиб, қурилмалар ўртасида контактсиз маълумот алмашиш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC Смарт-чип) билан таъминланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...