Ўзбекистонда “техноген  қор” ёғди.  “Ўзгидромет” бунга изоҳ берди
Жамият

Ўзбекистонда “техноген қор” ёғди. “Ўзгидромет” бунга изоҳ берди

681

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда “техноген қор” ёғди. “Ўзгидромет” бу ғайриоддий ёғингарчилик турига изоҳ берди. 

“Сўнгги кунларда Ўзбекистон аҳолиси ғайриоддий ҳодисани кузатиши мумкин –қор доналари ҳудди тумандан тушгандек ёғади. Бу ҳодиса Ўзбекистонда ниҳоятда кам учрайди, кўпинча у қиши барқарор совуқ ҳудудларда кузатилади. Ушбу ҳодисанинг вужудга келиш сабаби шундаки, у совуқ Сибир антициклонининг таъсиридан келиб чиқади. Одатда, бундай синоптик вазиятда ёғингарчилик кузатилмайди”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

Ер юзасидаги ҳаво қатламларининг тунги кучли совиши туфайли пастки ҳаво қатламлари юқори қатламлардан совуқроқ бўлганда, ҳароратни тескари ўзгариши содир бўлади. Натижада конвекцияни олдини оладиган “блокировка қилувчи” қатлам пайдо бўлади. У конвекция ҳодисасига тўсқинлик қилади. 

Бундай ҳолатда, жадал равишда ишлайдиган қозонларнинг қувватлари орқали ҳавога кўп миқдорда ташланадиган илиқ буғ, ҳудди шу қатламга “урилиб” тушгандек, қуюқлашади ва қор доналари шаклида ёғади. 

“Ушбу ҳодисани ўрганган айрим тадқиқотчилар буни “техноген қор” деб аташади. Бироқ, бу бутунлай тўғри эмас. Шунга қарамай, бу антропоген омил таъсирида ўзгартирилган табиий ҳодисадир”, - дея билдирмоқда “Ўзгидромет”.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...