Ўзбекистонда тест синовлари 5 август куни бошланади. Улар қандай  ўтказилади?
Жамият

Ўзбекистонда тест синовлари 5 август куни бошланади. Улар қандай ўтказилади?

1399

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ОТМларига кириш учун тест синовларининг бошланиш санасини маълум қилди. 

Тест синовларининг очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди. Биринчи смена эрталаб соат 7да, икинчиси 19-00да бошланади.

Кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди. Биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига 10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2.1 балл ажратилади, натижада учта фан бўйича максимал балл 63ни ташкил қилади.

Иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириклари ва умумий 120 дақиқа белгиланади. Ҳар бир тест учун 3.15 балл ажратилади, натижада иккита фан бўйича максимал балл 126 бўлади.

Натижада 2021-2022 ўқув йилида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи тақдим этилади. Максимал балл тўплаш мумкин бўлган баллар миқдори 189 баллни ташкил этади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...