Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда учар такси ҳаракати йўлга қўйилади
Жамият

Ўзбекистонда учар такси ҳаракати йўлга қўйилади

78
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг Air Tashkent компанияси АҚШнинг Samson Sky корхонаси билан 300 та Switchblade русумли учувчи автомобилларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Қиймати қарийб 60 миллион долларга тенг бўлган ушбу келишув доирасида мамлакатда илк бор ҳаво таксилари хизматини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Мазкур транспорт воситалари ҳам оддий автомобиль йўлларида ҳаракатланиш, ҳам ҳавога кўтарилиш имкониятига эга эканлиги билан ажралиб туради. Келишув нафақат машиналарни харид қилиш, балки Ўзбекистонда уларга техник хизмат кўрсатиш тизимини яратишни ҳам ўз ичига олади. Ҳозирда ушбу учувчи қурилмаларнинг мамлакат ҳаво ҳудудида расман парвоз қилишини таъминлаш мақсадида сертификатлаш жараёнлари бошланган.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши пойтахтдаги транспорт тизимини модернизация қилиш ва инновацион ҳаракатланиш турларини жорий этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, янги технология шаҳар ичидаги тирбандликларни камайтириш ва узоқ масофаларга етиб бориш вақтини қисқартиришга хизмат қилади.

Бундан олдин Президент қарори ижроси доирасида Тошкент шаҳрида транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Саида Мирзиёева назорати остида амалга оширалаётган ишларда, энг аввало, пойтахтда тирбандликларни камайтириш ва йўл ҳаракатини оптималлаштириш мақсадида  "ақлли" светофорларни ўрнатишга устуворлик берилмоқда. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...