Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Таиланднинг Нонтхабури вилоятида жойлашган Thepsirin Nonthaburi мактабида содир бўлган отишма оқибатида икки нафар ўқитувчи ҳалок бўлди, яна 20 нафарга яқин киши жароҳат олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 7 август куни эрталаб содир бўлган. Воқеа ортидан полиция, қутқарув хизматлари ва тез тиббий ёрдам ходимлари ҳудудга етиб бориб, вазиятни назоратга олган.
Маълум қилинишича, жабрланганлар сони 15–20 нафарга етган бўлиб, улардан уч нафарининг аҳволи оғир. Мактаб ҳудуди хавфсизлик мақсадида ўраб олинган, ўқувчилар, ўқитувчилар ва бошқа ходимлар хавфли ҳудуддан эвакуация қилинган.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи вояга етмаган шахс ҳисобланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса сабаблари ва барча ҳолатларини ўрганишни давом эттирмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас