Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда уруш даврида сафарбарлик соҳасини тартибга солувчи ягона ҳуқуқий асос яратилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда уруш даврида сафарбарлик соҳасини тартибга солувчи ягона ҳуқуқий асос яратилмоқда

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур ҳужжат мамлакат мудофаа салоҳиятини ошириш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини мустаҳкамлаш ҳамда давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Янги қонун лойиҳасида "сафарбарлик тайёргарлиги" ва "сафарбарлик" тушунчалари илк бор аниқ ҳуқуқий мазмунда ифодаланиб, соҳанинг асосий мақсад ва тамойиллари белгиланмоқда. Шунингдек, унда давлат органлари, ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколат ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб ўтилган.

Қонун лойиҳасининг диққатга сазовор жиҳатларидан бири — иқтисодиёт тармоқларини уруш даври шароитида ишлашга ўтказишнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилганидир. Бунда аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини таъминловчи озиқ-овқат, ёқилғи, тиббиёт, транспорт ва алоқа тизимларининг барқарор фаолиятига алоҳида урғу берилган.

Бундан ташқари, ҳужжатда сафарбарлик даврида чақирилган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари ҳам кўзда тутилган. Хусусан, улар учун иш жойини сақлаб қолиш, кредит тўловларини кечиктириш ва етказилган зарарларни қоплаш каби муҳим кафолатлар мустаҳкамланмоқда. Депутатларнинг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш тизимини янги босқичга олиб чиқади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...