Ўзбекистонда уй-иссиқхона мажмуалари барпо этилади. Уларнинг нархи тахминан 88 минг долларни ташкил қилади
Жамият

Ўзбекистонда уй-иссиқхона мажмуалари барпо этилади. Уларнинг нархи тахминан 88 минг долларни ташкил қилади

943

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда уй-иссиқхона мажмуалари  барпо этилади. Уларнинг нархи тахминан 88 минг долларни ташкил қилади. Бу тўғрисида президент қарорига асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда.

Ушбу маблағдан 30 минг доллар тўрт хонадан иборат уй қурилишига, 58 минг доллар эса – 10 сотих ер майдонида иссиқхона қурилиши (шундан бир сотихи иссиқхонанинг техник қисми)га сарфланади. Иссиқхоналар ҳар хил - 10 дан 20 сотихгача ёки ундан кўпроқ бўлиши мумкин, уларни яратиш учун махсус завод қурилади.

Уй қурилиши давлат-хусусий шерикчилик ҳисобидан амалга оширилади. Схемаси қуйидагича бўлади: маҳаллий ҳокимият ер ажратади ва танланган сармоядорлар ўнлаб бундай уйлардан иборат мажмуани қурадилар.

Қурилиш якунлангач, уй-жойлар даставвал иссиқхоналарни бошқариш учун ўқитилиши керак бўлган ўзбекистонликларга бепул топширилади. Бундай иссиқхоналарнинг бўлажак ходимлари билан 7 йилга шартномалар тузилиши режалаштирилган.

Аҳоли бу уйларда яшаш ва иссиқхоналарда ишлаш имкониятига эга бўлади, сармоядор эса ушбу объектларни зарур маблағлар билан таъминлашни ўз зиммасига олади ҳамда етиштирилган маҳсулотларни сотади. Ўз навбатида, меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар нафақат бу ерда ўз оилалари билан яшаш, балки барқарор даромад олиш (ҳар бир кишига ойига қарийб 300 доллар) имконига эга бўлади. Шу билан бирга, улар етиштирилган маҳсулот сифати учун жавобгар бўлади.  

Мутахассисларнинг фикрича, помидор етиштириладиган 20 сотихли иссиқхонадан олинадиган йиллик соф фойда тахминан 12,7 минг долларни ташкил этади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+