Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари қайта кўриб чиқилиб, ҳайдовчиларни тайёрлаш тизими ўзгартирилади.
Бу ҳақда бугун Тошкентда бўлиб ўтган йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев айтиб ўтган.
Президентнинг сўзларига кўра, йўл ҳаракати қоидалари эскирган ва халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилиши керак.
"Қонунчиликдаги барча янгиликлар депутатлар, экспертлар ва жамоатчилик билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқилади", - дея таъкидлади Президент.
Шунингдек, сўнгги пайтларда инспекторларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш ва уларнинг фаолиятини обрўсизлантириш ҳолатлари тез-тез учраб туришини ҳисобга олган ҳолда, бу масала ҳам қонунчиликдаги ўзгаришларнинг бир қисми сифатида кўриб чиқилади.
Президентнинг айтишича, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва имтиҳондан ўтказиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.
"Қайси ҳоким ёки ички ишлар раҳбари ҳайдовчилик мактабида бўлган ва у ердаги ўқув жараёни билан қизиқан? Умуман олганда, Таълим сифатини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси ҳайдовчилик мактабларини назорат қила олмади", - деди давлат раҳбари.
Бундан кейин ҳайдовчиларни тайёрлаш ва сертификатлашнинг янги тизими яратилади. Хусусан:
-
Ички ишлар вазирлиги ҳайдовчилик мактаблари ва имтиҳон марказларига қўйиладиган талабларни кўриб чиқади, уларга лицензияни ўзи беради;
-
Ички ишлар Академияси ҳайдовчилик мактабларининг иш услублари, ўқув дастури, ўқитувчиларнинг малакаси ва ўқитиш сифатини оширишга масъул бўлади;
-
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилар ва уларнинг рейтинглари маълумотлар базасини юритади.
"Бундан буён ҳайдовчининг йўлдаги хатти-ҳаракатига қараб, уни ўқитган ҳайдовчилик мактабининг ишига баҳо берилади", - дея таъкидлади президент.
Шунингдек, у ҳокимлар ва ички ишлар идоралари раҳбарларига уч ой муддатда ўз ҳудудларида замонавий ҳайдовчилик мактаблари ва имтиҳон марказларини яратишни топширди.
Изоҳлар мавжуд емас