Узбекистан, Ташкент – АН Podrobno.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда йўл ҳаракатидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима баллари тизими жорий этилади.
Бу ҳақда бугун Тошкентда бўлиб ўтган йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев айтиб ўтган.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бундан буён ҳар-бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари берилади. Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади. Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Шунингдек, президент ташаббусига кўра, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.
Ушбу қарор мамлакат йўлларида кўплаб авариялар ва қоидабузарликлар юз бераётгани туфайли қабул қилинган. Масалан, 2021 йилда мамлакат бўйлаб 95 минг ҳайдовчи ҳар бири бешдан ортиқ, 9 мингтаси - 20 тагача, 700таси - 50 тагача ва 18таси - 100 тагача қоидабузарликларни содир этган.
Яна бир мисол - Юнусобод туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йилда 133 та қоидабузарликка йўл қўйган (230 млн. сўмлик жарима). Юқоричирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи эса 2021 йилнинг 11 ойида 37та қоидабузарликни содир этиб, охир-оқибат жиддий аварияга сабабчи бўлган.
Изоҳлар мавжуд емас