Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет яқин кунларнинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Якшанба кунидан бошлаб республика ҳудудига Туркманистондан иссиқ ҳавонинг кириб келиши бошланиб, ҳарорат 39 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 18-22°, кундуз кунлари 32-37° атрофида бўлади”,- дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
Чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Республика ҳудудига якшанба кунидан Туркманистондан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафтанинг бошида кундузги ҳарорат 37-39° га етади.
Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида бугун кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Изоҳлар мавжуд емас