Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Пойтахт ҳокимиятига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда кўчмас мулк объекти янги намунадаги кадастр паспортининг жорий этилиши бошлаб юборилди.
Мазкур чора Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 987-сонли қарорида кўзда тутилган.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қайд этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ушбу ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб янги намунадаги кадастр паспортини босқичма-босқич жорий этиш бошланади:
- 2020 йил 1 мартдан - Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида,
- 2020-2022 йилларда босқичма-босқич қолган вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида.
Изоҳлар мавжуд емас