Ўзбекистонда янгиланган “Chevrolet Traverse 2022” автомобилларининг  сотуви бошланди
Жамият

Ўзбекистонда янгиланган “Chevrolet Traverse 2022” автомобилларининг сотуви бошланди

630

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ўзбекистонда янгиланган “Chevrolet Traverse 2022” премиум классдаги йўлтанламас автомобилларининг сотуви бошланган. 

Автомобилнинг янги версияси ёқимли саёҳатлар учун қулай ва энг илғор хавфсизлик хусусиятларига эга бўлганлиги билан олдингиларидан фарқ қилади. 

3.6 литрли ва қуввати 318 л.с. бўлган V6 двигатели автомобилни қулай бошқариш ҳамда ёқилғи тежамкорлигини таъминлайди, қолаверса у 7 сония ичида автомобилни 100 км/с гача тезлаштириши мумкин. Етти ўриндиқли автомобиль қулайлик учун энг сўнгги функциялар билан бирга илғор технологияларни таклиф этади. 


Рангли 8 дюймли сенсор экран 10 та колонкадан иборат премиум "Bose" динамикли мультимедиа тизимига эга.

Chevrolet Traverse 2022 моделининг янги опциялари қуйидагилар:

  • олдидаги транспорт воситасига мослашувчан круиз- назорат; 

  • автоматик тормоз тизими; 

  • тўлиқ олд ва орқа диод фаралар; 

  • ўчириш функциясига эга старт/стоп тизими; 

  • хавфдан огоҳлантирувчи ўриндиқ; 

  • олдидаги автомобилга нисбатан масофани мониторинг қилиш тизими; 

  • ҳаракатланиш қаторини сақлаш; 

  • симсиз қувватлаш қурилмаси ва бошқалар.


Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+