Ўзбекистонда  йиғиладиган Kia автомобилларининг нархи  аниқ бўлди
Жамият

Ўзбекистонда йиғиладиган Kia автомобилларининг нархи аниқ бўлди

936

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда йиғиладиган Kia автомобилларининг нархи аниқ бўлди. Мухбиримиз хабар беришича, Жиззахдаги заводда уч комплектацияда Seltos кроссовери ва беш комплектацияда К5 седани ишлаб чиқарилади.

"Жиззах” ЭИЗда ташкил этилаётган ADM-Jizzakh заводининг қурилиши ўз якунига етмоқда. Турли конфигурацияли автомобилларни йиғиш учун мўлжалланган иккита ишлаб чиқариш линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг автомобилни ташкил этади, иккинчи босқичда пайвандлаш ва кузовни бўяш линиялари ишга туширилгач, унинг қуввати 100 минггача ошади.

Компаниянинг Россиядаги ваколатхонаси берган маълумотга кўра, KIA автомобилларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш линияси Россиянинг KIA Motors минтақавий штаб-квартираси назорати остида барпо этилган.

Ноябрь ойидан бошлаб заводда аввалги авлоди Optima бренди остида ишлаб   чиқарилган Seltos и K5 седани йиғилади.

Kia компаниясининг Ўзбекистондаги сайтида айтилишича,  “Seltos”ни учта комплектацияда олиш мумкин бўлади

  • Luxe — 229 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Style —252 90 000 сўмдан бошлаб;
  • Prestige —279 900 000 сўмдан бошлаб. 

K5 седани бешта комплектацияга эга: 

  • Comfort — 249 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Luxe — 269 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Prestige —293 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Style —343 900 000 сўмдан бошлаб;
  • GT Line —369 900 000 сўмдан бошлаб. 

Эслатиб ўтамизки, "Жиззах" эркин иқтисодий зонасидаги ADM-Jizzakh заводининг мультибрендли бўлиши кўзда тутилган. Унда келажакда бошқа йирик компанияларнинг автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ давлатларига экспорт қилинади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+