Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг дастлабки уч ойи давомида Ўзбекистонда 41 ёш ва ундан катта ёшдаги 1 232 нафар аёл расмий никоҳдан ўтди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-март ойларида республика бўйича жами 42,3 мингта никоҳ ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Таҳлилларга кўра, никоҳ қурган аёлларнинг энг катта қисми — 22 436 нафари 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган гуруҳга тўғри келади. Шунингдек, 20 ёшгача бўлган 14 946 нафар ва 31 ёшдан 40 ёшгача бўлган 3 687 нафар аёлнинг оила қургани қайд этилди.
Мазкур рақамлар мамлакатда оила қуриш ёши турли тоифаларда сақланиб қолаётганини ва аёллар ўртасида 40 ёшдан кейин ҳам ижтимоий фаоллик ҳамда оилавий муносабатларга бўлган интилиш мавжудлигини кўрсатади. Маълумотлар Миллий статистика қўмитасининг даврий ҳисоботи асосида тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш учун назорат кучайтирилганди. Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга кўра, маҳалла ва тиббиёт ходимлари 16 ёшга тўлмаган қизларда эрта никоҳ ёки ҳомиладорлик ҳолати аниқланса, бу ҳақда тегишли идораларга хабар бериши шарт. Мақсад — болаларнинг таълим олиши ва соғлом ривожланишини таъминлаш.

Изоҳлар мавжуд емас