Загрузка
Загрузка
Мексикадаги савдо марказида юз берган ёнғинда беш киши ҳалок бўлди
Дунё

Мексикадаги савдо марказида юз берган ёнғинда беш киши ҳалок бўлди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мексиканинг Лос-Мочис шаҳридаги Plaza Las Palmas савдо марказида содир бўлган кучли ёнғин оқибатида камида беш киши қурбон бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди. Жароҳатланганларнинг аксарияти ис газидан заҳарлангани ва тиббий ёрдамга муҳтожлиги айтилмоқда.

Маҳаллий ҳокимият органларининг маълумотига кўра, аланга марказдаги дўконлардан бирида бошланган ва қисқа вақт ичида бинони қамраб олган. Оқибатда кўплаб ташриф буюрувчилар ва ходимлар чиқиш йўллари тўсилиб қолгани сабабли бино ичида қамалиб қолган. Воқеа жойига етиб келган қутқарув хизматлари одамларни эвакуация қилиш ва ёнғинни жиловлаш ишларини давом эттирмоқда.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тергов ҳаракатлари бошланган. Вазиятни ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишлари маҳаллий маъмурият назоратига олинган.

Икки кун олдин Эроннинг Андеше шаҳрида жойлашган "Аргавон" йирик савдо мажмуасида келиб чиққан ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди ва 41 киши турли даражада тан жароҳати олганди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, жабрланганларнинг аксариятига воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва фақат бир нафар фуқаро касалхонага ётқизилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...