Загрузка
Загрузка
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди
Сиёсат

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотларида бир қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Янги таркиб вазирликнинг ички назорат, рақамлаштириш, методика ва инсон ресурсларини бошқариш каби муҳим йўналишларини мувофиқлаштиради.

Хусусан, Бурхон Ахмедов Ички аудит департаменти директори, Беҳзод Хўжақулов эса Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Вазирнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси (жамоатчилик асосида) лавозими Бахадир Дадабаевга, вазир ёрдамчиси вазифаси эса Бахтиёр Амировга юклатилган.

Шунингдек, қуйидаги шахслар тегишли бошқармаларга раҳбар этиб белгиланган:

  • Хусан Ғаниев — Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бошқармаси бошлиғи;
  • Дилшод Юсупов — Ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
  • Рустам Уктамов — Инфратузилмани ривожлантириш ва биноларни эксплуатация қилиш бошқармаси бошлиғи;
  • Азамат Нишанов — Давлат хусусий шерикликни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
  • Қаҳрамон Алмарданов — Ўқув жараёнини методик таъминлаш ва дарсликлар бошқармаси бошлиғи;
  • Сирожиддин Абдукаримов — Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи.

Мазкур тайинловлар вазирлик тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш ва таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида амалга оширилган.

Олдинроқ Шаҳрух Мамаджанов Тошкент шаҳар ҳокими девони раҳбари лавозимига тайинланганди. Маълум қилинишича, ушбу лавозимда ишлаб келган Исмаилов Юлдаш бошқа ишга ўтгани муносабати билан мазкур тайинлов амалга оширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...