Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи 89 та хорижий компания томонидан давлат бюджетига 65,7 миллиард сўм солиқ тўланди. Солиқ қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 81 фоизга ошган бўлиб, мамлакатда рақамли хизматлар бозори жадал ривожланаётганини кўрсатади.
Тўловлар ҳажми бўйича Apple компанияси биринчи ўринни эгаллади — компания уч ой ичида 16,1 миллиард сўм солиқ ўтказган. Кейинги поғоналардан Google (14,9 миллиард сўм) ва Meta (13,9 миллиард сўм) жой олган. Шунингдек, йирик солиқ тўловчилар қаторида Valve Corp. (8 миллиард сўм) ва сунъий интеллект соҳасидаги етакчи OpenAI (2,5 миллиард сўм) компаниялари ҳам қайд этилган.
Рўйхатдан, шунингдек, Anthropic (1,5 миллиард сўм), Midasbuy (1,3 миллиард сўм) ва TikTok (868,3 миллион сўм) каби платформалар ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, Booking.com ва Netflix компаниялари томонидан жами 1,2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ бюджетга йўналтирилган. Солиқ қўмитасининг таъкидлашича, хорижий компаниялар томонидан тўланаётган солиқ тушумларининг кескин ортиши тизимли назорат ва электрон тижоратнинг легаллашиши билан боғлиқ.
2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи хорижий интернет компаниялари қарийб 1,5 триллион сўмлик хизмат кўрсатган бўлса, ўшанда ҳам энг катта улуш Apple компаниясига тўғри келган.

Изоҳлар мавжуд емас