Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистондаги мудофаа ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида масофадан туриб бошқариладиган жанговор модулни ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Жанговор модуль йирик калибрли пулемёт, кузатувнинг электрооптик тизими ва мўлжалга олиш мосламасидан иборат. Айни пайтда модуль синовдан ўтказилмоқда.
Экспертларнинг фикричиа, бундай қурол пиёдалар ва енгил зирҳли мўлжалларни йўқ қилиш учун мос келади. Мазкур платформадан ҳимояланган жойдан кузатув олиб бориш ёки ўқ узиш учун фойдаланиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас