Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқоб тақмаганлик учун жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари -1150000 сўмгача оширилди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Мазкур чора Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан пайшанба куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунда кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамизки, илгари жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг бирдан уч баробаригача ташкил этган эди (223 000 - 669000 сўм).
Биргина Тошкентда 25 март куни, яъни тиббий ниқобларни мажбурий тақиш жорий этилган кунда 66 киши унинг йўқлиги учун жаримага тортилган.
Аммо, таъкидлаш жоизки, ҳайдовчидан бошқа автомобилда ҳеч ким бўлмаса ёки йўловчилар қариндошлари ёки яқин кишилари бўлса, уни ниқобсиз бошқариш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас