Ўзбекистонда жарима тўламайдиган ҳайдовчиларни аниқлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда жарима тўламайдиган ҳайдовчиларни аниқлашнинг янги тизими жорий этилмоқда

530

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда жарима тўламайдиган ҳайдовчиларни аниқлашнинг янги тизими жорий этилмоқда. Эндиликда улар мамлакат бўйлаб интеллектуал автоматлаштирилган тизим орқали стационар постларда аниқланади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (377-сон, 08.07.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати стационар постларида “яшил” ва “қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида низом тасдиқланган.

Энди постдан ўтаётган ҳар қандай машина махсус камералар ёрдамида текширилади. Тизим томонидан жарималар аниқланганда, автомобил рақами ва жарималар сони кўрсатилган маълумотлар, шунингдек "қизил йўлак" деб номланган полосага ўтиш тўғрисидаги ишора кўрсатилади.

Бу ерда ЙПХ ходимлари маълумотларнинг тўғрилигини текширишади ва агар у тасдиқланса, ҳайдовчи қарзни тўлаши керак (агар тўлов муддати тугаган бўлса), шундан кейин ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат берилади. 

Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади. Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.

Агар қарз аниқланмаса, унда таблода автомобиль рақами ва "яшил йўлак" бўйлаб оқ йўл тилаги акс этган ёзув пайдо бўлади.

Дастлабки тизим жорий йилнинг 7 июлидан бошлаб Тошкент вилоятида Қамчиқ довонига кираверишда жойлашган "Чинор" стационар йўл-патрул постида ишга туширилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...