Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда “ўзини яккалаш” режими жорий этилди. 65 ёшдан катта  фуқароларга уйдан чиқиш  таъқиқланади
Жамият

Ўзбекистонда “ўзини яккалаш” режими жорий этилди. 65 ёшдан катта фуқароларга уйдан чиқиш таъқиқланади

685
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (самоизоляция) тартиби жорий этилган. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман қилинган. Яқин атрофдаги дорихона ва озиқ-овқат дўконига чиқиш ҳолатлари бундан мустасно. 

Шунингдек, вируснинг янада кенг тарқалиш хавфи, айниқса кекса кишилар ўртасида жуда юқори бўлганлиги боис хайрия акцияларини ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади. 

Энди Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуаси павильонида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилади. Шундай механизмлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида ҳам жорий этилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этиб боради.

Муҳтожларга кўрсатиладиган ёрдамнинг мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник ва карантин талабларга мувофиқлилиги текширилади. Уларни етказиб берувчи ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади.

Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини кўрсатиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саҳоватпеша инсонлар ва кўнгилли (волонтёр)лар ушбу мувофиқлаштирувчи марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга таклиф этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+