Загрузка
Загрузка
Ўзбекистондаги ҳар-бир талаба ойига 5 гигабайт бепул интернет олади.  Буни Мирзиёев ваъда қилди
Жамият

Ўзбекистондаги ҳар-бир талаба ойига 5 гигабайт бепул интернет олади. Буни Мирзиёев ваъда қилди

669
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистондаги ҳар-бир талаба ойига 5 гигабайт бепул Интернет олади. Шунингдек, барча автобус бекатларида ва жамоат жойларида Wi-Fi пайдо бўлади, ведеокамералар эса юзни аниқлаш учун сунъий ақл технологияларидан фойдаланади. Бу ҳақда пойтахтда сайловчилар билан учрашуви чоғида Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Талабаларни бепул Интернет билан таъминлаш учун қандай механизмдан фойдаланиш ҳозирча номаълум. Эҳтимол, бу "Ўзтелеком"дан алоҳида тарифлар бўлиши мумкин. Сайловлар тугашини кутиш керак холос.

Мирзиёев кейинги беш йилда Тошкентда Интернет тезлигини 5 баробар, кўрсатилаётган рақамли хизматлар ҳажмини эса 3 баробар ошириш режалаштирилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, барча   метро, автобус бекатлари ва бошқа жамоат жойлари симсиз Интернет билан таъминланади.

Бундан ташқари, пойтахтнинг барча туманларида "Хавфсиз шаҳар" тизими амалга оширилади. Натижада сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш туфайли гавжум жойларда, вокзал ва аэропортларда, шунингдек, чорраҳаларда одамларни аниқлаш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамизки, президентликка номзоднинг сўзларига кўра, Тошкентда яқин келажакда уй-жой қурилиши ва реновациянинг янги босқичи бошланади. Бироқ, эндиликда объектларнинг аксарияти чет жойларда ёки шаҳар ташқарисида зарур инфратузилма билан қурилади. Шунингдек, янги яшил зоналар яратиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Тошкентда жамоат транспорти ва йўлларни режалаштириш тизимида туб ўзгаришлар бўлиши ҳақида айтди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...