Загрузка
Загрузка
Ўзбекистондаги  совет  аскарлари дафн  этилган қабрлардан олинган  тупроқ  Россия Федерациясига юборилиб, дунёдаги энг катта Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамонлари ёдгорлигига жойлаштирилади
Жамият

Ўзбекистондаги совет аскарлари дафн этилган қабрлардан олинган тупроқ Россия Федерациясига юборилиб, дунёдаги энг катта Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамонлари ёдгорлигига жойлаштирилади

1568
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, рамзий хотира маросими Ўзбекистондаги бир неча ҳарбий қабрларда бошланган. Бу ерда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Хотира йўли" акцияси доирасида Россияга жўнатиш учун тупроқ йиғилмоқда.

Тупроқ республика расмийлари розилиги асосида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий–мемориал ишлари бўйича вакили томонидан тўпланмоқда. Элчихона вакилларининг айтишича, "тупроқ заррачаларидан иборат капсулалар кейинчалик Россия Қуролли Кучлари Бош ибодатхонаси ёдгорлик мажмуаси ҳудудига жойлаштирилади."

Мазкур акция Бухоро ва Когонда ҳам бошланган. Шу каби маросимлар йил якунига қадар республиканинг 11 та шаҳрида бўлиб ўтади. Умуман олганда, республикада 17 та оммавий қабр мавжуд. Улардан энг йириги - 1941-1945 йиллар Ўзбекистон пойтахтида фаолият юритган ҳарбий госпитал жойлашган жойда 1975 йилда Тошкентда ташкил этилган. Мажмуада уруш пайтида олинган жароҳатлардан вафот этган 1,5 минг совет аскарлари ва офицерлари дафн этилган.

Акция сўнгида барча қабрлардан олинган тупроқ капсулалари Россия Қуролли Кучлари Бош ибодатхонасининг ёдгорлик мажмуаси ҳудудида намойиш қилиш учун Москвага жўнатилади.

Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг Бош ибодатхонаси ёки бошқача айтганда Ғалаба ибодатхонаси 2020 йил 9 май куни Москва яқинидаги “Патриот” боғида очилади.

Ундаги ички ва ташқи безакларнинг барча элементлари у ёки бу жиҳатдан шу воқеа билан боғлиқдир. Масалан, бонг уриш минорасининг баландлиги 75 метрни, кичик гумбаз баландлиги эса 14,18 метрни ташкил қилади. Бундан ташқари, айни пайтда барпо этилаётган "Хотира йўли" галереясининг узунлиги 1418 метрни ташкил қилиб, Иккинчи Жаҳон уруши кунларининг сонига мувофиқдир. Марказий гумбаз ҳам ўзига хос бўлиб, унда ўрнатилган барабан диаметри 19.45 метрга тенг.

"Хотира йўли" лойиҳаси ҳамма учун очиқ бўлган Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг ягона маълумотлар базасидан иборат. "Хотира йўли" Россия Қуролли Кучлари Бош ибодатхонаси барпо қилинаётган “Патриот” ҳарбий-ватанпарварлик маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари номлари ва портретлари кўринишида давомийлик касб этади.

Ибодатхона мажмуасида Ватани учун жон фидо қилган миллионлаб уруш иштирокчилари хотирасига бағишланган ёдгорлик - хотира йўли ташкил этилади. Суратлар билан тўлдирилган номли ёзувлар юртдошлар ва авлодлар қалбида абадий яшайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...