Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга грипп вирусининг 4 та янги  варианти кириб  келади. Юқумли касалликлар бўйича мутахассис  жорий  кузда  нима учун эмланиш кераклигини айтди
Жамият

Ўзбекистонга грипп вирусининг 4 та янги варианти кириб келади. Юқумли касалликлар бўйича мутахассис жорий кузда нима учун эмланиш кераклигини айтди

953
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тиббиёт фанлари доктори, юқумли касалликлар бўйича мутахассис, кардиолог, «Роспотребнадзор»нинг Марказий илмий тадқиқот институти клиник тадқиқотлар раҳбари Татьяна Руженцова нима учун ўзбекистонликлар бу кузда гриппга қарши эмланиши кераклигини тушунтирди. Ушбу мавсумда мамлакатга тўртта янги грипп вариантлари келиши мумкин ва коронавирус билан бирга микст-инфекцияни юқтириш хавфи ҳам мавжуд.

– Бу кузда аҳолини гриппга қарши оммавий эмлаш чораси қанчалик зарур?

- Жорий мавсумда ўтган йилларга нисбатан эмлаш жуда долзарб ҳисобланади. Бир томондан, микст- инфекция, яъни коронавирус грипп ва бошқа вируслар билан бирга келиши мумкин. Мазкур аралашма яхши оқибатларга олиб келмайди.

Албатта, бу борадаги кузатувларимиз етарли эмас, аммо бошқа ҳолатларни ўрганиш тажрибасидан айтишимиз мумкинки, гриппнинг инфекцион паталогияси, яъни нафас олиш инфекцияси билан бирга ёки   бир неча бошқа вируслар билан келиши одатда янада оғир кечади.

Бошқа бир томондан, бизни олдинда нима кутишини тушунаяпмиз. Бу гриппнинг мутлақо тўртта янги вариантлари бўлиб, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон, қолаверса бошқа давлатлар фуқаролари унга дуч келмаган.

Бу гриппнинг А "H1 N1" ва "H3 N2" янги вариантлари ҳисобланади. Буларга "Гуаньчжоу" вариантлари, биз учун мутлақо янги бўлган "Гонконг" сусбвариантлари ва В гриппининг "Вашингтон" ва "Пхукет" вариантларини киритиш мумкин. Шундан гриппнинг фақат “Пхукет” вариантига қарши аҳолининг кичик қисми эмланган.

Натижада, бу кузда гриппнинг тўртта янги варианти ва коронавирус кириб келиши мумкин. Бу жуда ноқулайдир, чунки беморлар бир вақтнинг ўзида гриппнинг иккала штаммини кетма-кет юқтириши мумкин. Буларнинг барчаси аломатларни кучайтиради, асоратлар сонини оширади. Шунинг учун бу йил гриппга қарши эмлаш муҳим.

- Гриппдан эмлашни олиш учун энг яхши вақт кузнинг бошими ёки ўртасими?  

- Эрта кузда эмланиш маъқул. Яъни, грипп касаллигининг авж олишидан олдин улгуриш керак. Россияда, масалан, барча ҳудудлар август ойида вакцинани олиб бўлдилар ва биз дарҳол эмлашни тавсия қилдик. Ҳар бир киши сентябрь охиригача эмланиши керак.

Россияда аҳолини эмлаш мутлақо текин. Аввало, мамлакатимизда ўқитувчилар, хизмат кўрсатиш соҳаси, транспорт соҳаси ходимлари, мактаб, коллеж ўқувчилари ва талабаларнинг мажбурий равишда эмланиши тавсия қилинади.

Россияда пулли эмлаш ҳам мавжуд, аммо у чет элникидир. Мен кўп йиллар давомида гриппга қарши эмлашни амалга оширганман ва ўз тажрибамдан биламанки, Россия ва хорижда ишлаб чиқарилган грипп вакциналари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...