Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет яқин 7 кунлик об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ҳафта охирида ҳаво 20 даражагача исийди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони антициклон переферияси белгилайди. Республика бўйича бироз ёмғир ва қор кўринишидаги кучсиз ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқни ташкил этади”, - дя қайд этишмоқда синоптиклар.
Эртага республика ҳудудига Кавказ ҳудудиларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шимолда ва тоғли ҳудудларда қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ -3 даража илиқгача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.
9 февраль куни Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида бўйича ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси кучсиз совуқлар сақланиб туради, кундузи эса ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиқгача аста-секин кўтарила бошлайди.
Ҳафта ўртасидан республика бўйича об-ҳаво ўзгаради, ҳудудга Эрондан жуда илиқ ҳаво кириб келади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳаво ҳароратининг меъёрий қийматларидан юқори бўлади, ҳафтанинг охирига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати 12-15 даража илиқгача, жанубда 18-20 даража илиқгача исийди.
Ҳафтанинг катта қисмида кечаси ва эрталаб туман кузатилади. 7-8 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Изоҳлар мавжуд емас