Ўзбекистонга Хитойдан 1 миллион доза Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси  олиб  келинган
Жамият

Ўзбекистонга Хитойдан 1 миллион доза Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинган

688

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонга Хитойдан яна 1 миллион доза Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинган.

Бу Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Аnhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда клиник тадқиқотлари олиб борилган коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцинадир.

Мазкур вакцинанинг биринчи партияси (1 миллион миқдорда) жорий йилнинг 27 март куни, иккинчи партияси эса 27 апрель куни олиб келинган.

Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги вакцинани яратишда коронавирус ташқи оқсили биотехнологик усул билан синтезланиб олинган бўлиб, организмга юборилганда оқсилга нисбатан иммун жавоб ҳосил бўлади. Бундай вакциналар бошқа турдаги вакциналар билан солиштирганда, энг юқори хавфсизлик профилига эга ҳисобланади.

Вакцина зудлик билан қўллаш учун Хитойда маъқулланган. Бугунги кунга қадар Хитойда мазкур вакцина билан 30 миллион киши эмланган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси апрель ойида бошланган эди. Эмлаш AstraZeneca (иккита доза), ZF-UZ-VAC2001 (учта доз) ва "Спутник V" ( иккита доза) билан амалга оширилади. Шуни таъкидлаш муҳимки, биринчи дозани бирта вакцина, иккинчисини бошқаси билан олиш мумкин эмас.

Эмлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади ва мутлақо бепул. Ҳаммаси бўлиб Ўзбекистонда июни ойи охиригача 4 миллион кишини эмлаш режалаштирилган.

Шу билан бирга, яқинда маълум бўлдики, Ўзбекистонга AstraZeneca аналогининг навбатдаги партиясини олиб келиш кечикмоқда. Бу вакцина ишлаб чиқарилаётган Ҳиндистонда мураккаб вазият билан боғлиқ. Шунинг учун 1 майдан вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилганлар биринчи навбатда эмланмоқда.

Бугунги кунга келиб мамлакатда 1 346 761   киши эмланган, улардан 1 110 101 киши   вакцинанинг биринчи дозасини, 236 660 киши эса иккинчи дозасини олган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+