Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга жорий йилнинг 11 ойи давомида хориждан 502 миллион долларлик 23155та чет эл машинаси олиб кирилган. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 179тага камайган. Ўзбекистонликлар томонидан 25та давлатдан автомобиллар олиб кирилган. Бу борада қуйидаги давлатлар етакчилик қилмоқда:
-
Хитой – 6963
-
Жанубий Корея – 5630
-
Россия – 4167
-
Қозоғистон – 3731
-
Польша – 1204
-
АҚШ – 479
-
Литва – 427
-
Таиланд – 250
-
Германия – 103
-
Япония – 88
Юқоридагилар билан бир қаторда мамлакатга 689та электромобиллар киритилган. Ўтган йилга қараганда уларнинг импорт қилиниши 7 баравардан ортиққа ошган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас