Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга Россиянинг коронавирусга қарши  "Спутник V" вакцинасидан 35 миллион дозагача етказиб берилади
Жамият

Ўзбекистонга Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасидан 35 миллион дозагача етказиб берилади

651
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва маҳаллий LAXISAM фармацевтика компанияси коронавирусга қарши дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган "Спутник V" Россия вакцинасининг 35 миллион дозасини Ўзбекистонга етказиб беришга келишиб олишган. Бу ҳақида фонд релизига (таҳририятда мавжуд) асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ўзбекистоннинг тартибга солиш идораларидан розилик олингач, 2020 йилда республикага 2020 йилда 10 миллион дозагача, 2021 йилда эса 25 миллон дозагача вакцина етказиб берилиши мумкин.

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди бош директори Кирилл Дмитриевнинг айтишича Россиянинг "Спутник V" вакцинаси бошқа давлатларда ишлаб чиқарилганларга кўра, аввалом бор маймун аденовируси ва мРНК асосида ғарб компанияларининг тажриба вакциналаридан қатор афзалликларга эга.

"Спутник V" инсоннинг аденовирусли векторлари платформасига асосланган, у ўн йиллар давомида ва 250 дан ортиқ клиник синовларда ўрганилган бўлиб, хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган. Вакцинанинг етказиб берилиши Ўзбекистон тиббиёт мутахассислари учун коронавирус инфекциясига қарши курашишда илғор восита бўлиб, унинг ёрдамида узоқ муддатли иммунитетни шакллантириш ва фуқароларни ҳимоя қилиш, шунингдек, коронавирусга қарши курашиш борасида диверсификацияланган портфелнинг мавжудлигини таъминлайди",– дея таъкидлади у.

Ҳозирги кунда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди 2020-2021-йиллар учун МДҲ, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Лотин Америкасининг 50 дан ортиқ мамлакатидан "Спутник V" вакцинасининг 1,2 млрд.дан ортиқ дозасини етказиб бериш бўйича буюрималарни қабул қилган. Аввалроқ, мазкур фонд Мексикага 32 миллион дозани, Бразилияга - 50 миллион дозагача ва Ҳиндистонга - 100 миллон дозани етказиб бериш бўйича эришилган келишувлар ҳақида маълум қилган эди.

"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва юқумли касалликлар эпидемиологияси соҳасидаги етакчи тиббиёт мутахассислари эмлаш одамларда COVID-19нинг олдини олиш учун барқарор иммун тизимини яратишнинг энг самарали усули эканини кўрсатишган. Бу борада россиялик олимлар томонидан илғор илмий-клиник тадқиқотлар асосида яратилган "Спутник V" вакцинаси бўйича Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутади", - дейди LAXISAM компаниялар гуруҳи раиси Шавкат Исмоилов.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...