Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Жорий ҳафтада Ўзбекистонда яна совуқ бўлиши кутилмоқда. Синоптиклар ёмғир, қор ва кучли шамол бўлишини, шунингдек ҳаво ҳароратининг 3-8 градусгача тушишини тахмин қилишмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Волга бўйича устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массасининг мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши совуқ ҳавога сабаб бўлади. Бу 26-27 февраль кунлари юз беради. Шу кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва қор ёғиб, айрим жойларда кучайиши ҳам мумкин.
Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етади.
26 февраль куни ҳаво ҳарорати кечда 7-12 градус, кундузи 13-18 градус илиқ бўлади. Шимолий ҳудудларда кечда ва кундузи 3-8 градус илиқлик кутилмоқда.
27 февраль куни Ўзбекистоннинг барча жойларида ҳаво ҳарорати пасайиб, тунги ва кундузги пайтда 3-8 градусгача тушади.
Изоҳлар мавжуд емас