Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг янги партияси олиб келинди
Жамият

Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг янги партияси олиб келинди

554
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг янги партияси олиб келинган. Янги партиянинг ҳажми 70 минг дозани ташкил қилади. Бу ҳақда Соғлини сақлаш вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу вакцинанинг биринчи компонентидир. Тез орада шу партиянинг иккинчи компоненти келтирилади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампаниясини бошланган. Ҳозирги кунда ўзбекистонликлар AstraZeneca вакцинаси (ҳинд аналоги), шунингдек, Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutica рекомбинантли препарати ва Спутник – V билан эмланмоқда. Бугунги кунга келиб, мамлакатда 1.3 миллион киши эмланиб бўлган.

31 майдан бошлаб Ўзбекистонда эмлашнинг янги босқичи бошланди. Журналистлар ва блогерлар, шунингдек бир қатор бошқа тоифадаги шахслар эмланмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...