Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга яна совуқ ва қор келмоқда. Мухбиримиз берган хабарга кўра, синоптиклар яқин кунларнинг об-ҳавоси ҳақида маълум қилишган.
"Бугун Ўзбекистон ҳудудига жанубдан иссиқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши бошланди. Аксарият вилоятларда ёмғир ёғади. Республиканинг шимолий ва жанубий-шарқий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати ниҳоят декабр ойининг кўп йиллик ўртача қийматларга яқинлашади ва Цельсий бўйича 7-10 даражагача илиқ бўлади", - дея таъкидлашган синоптиклар.
Лекин илиқлик узоқ давом этмайди. Эртанинг ўзида жанубий циклон республика ҳудудига кириб келиб, сўнгра Уралдан совуқ антициклон бостириб киради.
Республика бўйлаб ёмғир ёғади, кечқурун у қорга айланиши мумкин. Фақат республика шимолида ва чекка шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни ёғингарчилик давом этади, аммо қор кўринишида бўлиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларидаги айрим жойларда қаттиқ қор ёғиши мумкин ва кўчки хавфи сақланиб қолади.
Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ атрофида бўлади.
Бу даврда республика бўйлаб эраталаб ва тунгги соатларда айрим жойларда туман кузатилади.
Бугун ва эртага республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас