Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга янги аномал жазирама келмоқда, ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 41-43 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидрометнинг етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 14 июлдан бошлаб ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 17 июлга келиб бу кўрсаткич 41 даражага етади. Шу билан бирга, мамлакатнинг чўл ва жанубий ҳудудларида ҳарорат 15 июлдан бошлаб 43 даражагача кўтарилади.
"17 июлдан кейин кунлар янада қизиши мумкин, чунки Россиянинг шимолида яқин беш кун ичида бу илиқ массани бизнинг минтақамиздан "чиқариб ташлаши" мумкин бўлган совуқ антициклон оқимларнинг ривожланиши учун шароит кўринмаяпти. Бу дегани- бизнинг минтақамизда аномал иссиқлик кчаяди", - деб ёзмоқда у ўзининг Телеграм каналида.
Изоҳлар мавжуд емас