Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонларга чекловсиз Россияга учиб боришга рухсат этилди. Бироқ, фақатгина  битта рейс орқали
Жамият

Ўзбекистонларга чекловсиз Россияга учиб боришга рухсат этилди. Бироқ, фақатгина битта рейс орқали

996
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонларга чекловсиз Россияга учиб боришга рухсат этилди. Бироқ, буни фақатгина ҳафтада битта рейс орқали амалга ошириш мумкин. Қолган рейслар учун рухсатнома талаб этилади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги Консуллик бўлимига ҳавола қилган   ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги тезкор штабнинг қарори билан 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам қатновлар тикланади. Биринчи босқичда Москва ва Тошкент ўртасида ҳафтасига 1 та мунтазам рейс амалга оширилади.

"Мазкур рейсдан Россия ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги 635-р-сонли буйруғи билан назарда тутилган Россияга кириш чекловларини ҳисобга олмаган ҳолда ўзбекистонликлар ва Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқи берилган чет элликлар фойдалана олади. Авиаташувчилар ва парвоз саналари ҳақидаги маълумотлар икки мамлакат авиация идораларининг келишувидан сўнг эълон қилинади", - таъкидламоқда Консуллик бўлими.

Тошкент – Москва йўналишида парвоз қиладиган қолган рейслар чартерлигича қолади. Уларга чипта сотиб олиш учун юқорида айтиб ўтилган тартибга мувофиқ, чет элликлар Россияга киришга тегишли асосга эга бўлишлари лозим.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+