Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш масалалари муҳокама қилинган йиғилишлардан бирида амалдор қўл остидагиларни ҳақорат қилди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Тадбирдан олинган аудиоёзувни қўлга киритилган Kun.uz нашрининг ёзишича, йиғилишда эҳтиёжманд аҳоли сонини камайтириш учун аҳолига кредит ажратиш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Амалдор ходимлардан 10 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача бўлган кредитлар берилишини таъминлашни талаб қилган.
Агар камбағалликни қисқартириш бўйича режа кўрсаткичлари бажарилмаса, ёзувдаги овоз қўл остидагиларга ўзларига кредит расмийлаштириш билан таҳдид қилди. Бунда амалдор ҳақоратомуз сўзларни ишлатган.
Хабарни тарқатган таҳририятга кўра, овоз Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Эргашевга тегишли бўлиши мумкин. У бунга қадар Чироқчи тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган бўлса, ҳозирда молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш йўналишига масъул.
Аввалроқ Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев раҳбарлардан пора олиш амалиётини тўхтатишни талаб қилганди. Йиғилиш видеоси тармоқларда тарқалди. У амалдорларнинг ноқонуний бойиши билан боғлиқ барча ҳолатларни халқ кўриб, билиб тургани ҳақида огоҳлантирди.

Изоҳлар мавжуд емас