Ўзбекистонлик хонанда  Жаҳонгир Отажонов долларда “чўмилгани” учун лицензиясиз қолди
Жамият

Ўзбекистонлик хонанда Жаҳонгир Отажонов долларда “чўмилгани” учун лицензиясиз қолди

680

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзбекконцерт” таниқли хонанда Жаҳонгир Отажоновни лицензиядан маҳрум қилди. Бу ҳақида   Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда. Хонанданинг сахнага долларлардан ясалган кольеда чиққанлиги, мухлислар томонидан хонанда устидан доллар сочилганлигини акс этган роликнинг ижтимоий тармоқларда тарқалгани бунга сабаб бўлган.  

“Ўзбекконцерт” нинг хабарида қайд этилишича: “Жаҳонгир Отажонов муқаддас Рамазон ойида ахлоқ ҳақида унутиб, одоб ва миллий одатларга зид ҳаракат қилган”.

Шуниси қизиқки, хонанда ўзининг мазкур ҳаракатини асло уятли деб ҳисобламайди. Отажонов ижтимоий тармоқларда “Агарда ташкилот шунчалик цивилизациялашган бўлса, “Ўзбекконцерт” унинг лицензиясидан роҳатланиши мумкин” деб, “миллат цивилизациялашганидан хурсанд эканлиги”ни билдирган.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...