Ўзбекистонлик хонанданинг таъкидлашича, аёл киши 100 йил ривожланса ҳам, барибир машинани ҳайдашни тушуна олмайди
Жамият

Ўзбекистонлик хонанданинг таъкидлашича, аёл киши 100 йил ривожланса ҳам, барибир машинани ҳайдашни тушуна олмайди

839

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик хонанда Жасур Кенжаевнинг таъкидлашича, аёл киши 100 йил ривожланса ҳам, барибир машинани ҳайдашни тушуна олмайди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ушбу ҳолат бўйича зўравонликка қарши Nemolchi.uz. лойиҳаси маълум қилган. Хонанда ўзининг “чуқур” мулоҳазаларини Инстаграммда баён қилган.

Унинг сўзларига қараганда, аёллар ҳеч қачон машина ҳайдашни тушуна олмайди. “Аёл киши 100 йил ривожланса ҳам, барибир машинани ҳайдашни тушуна олмайди. Тушунмайди. Аёллар, бас қилинг, бошқарувни эркакларга топширинг. Сиз йўлларда қон тўкаяпсиз”, -деди у.

Шу билан   бирга таъкидлаш лозимки, ЙҲХББ статистикасига кўра, аварияларнинг аксарияти эркаклар томонидан содир этилади. Масалан, жорий йилнинг январь-апрель ойларида юз берган 2180 та йўл-транспорт ҳодисаларнинг кўпчилиги эркаклар улушига тўғри келади, шундан бор-йўғи 62   таси аёллар томонидан содир этилган.

Nemolchi.uz таҳририяти текширув ўтказиш бўйича Ўзбекистон Бош прокуратурасига мурожаат қилиб, жиноят аломатлари аниқланган тақдирда Жиноят кодексининг 141 моддасига (фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш) асосан Жасур Кенжаевга нисбатан жиноий иш қўзғатишни сўраган.

Мазкур моддада қуйидагилар кўрсатилган:

Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеидан қатъи назар, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита бузиш ёки чеклаш ёхуд фуқароларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+