Ўзбекистонлик мигрант Россияда 4  кишилик оилани вахшиёна ўлдирганликда  айбланмоқда
Жамият

Ўзбекистонлик мигрант Россияда 4 кишилик оилани вахшиёна ўлдирганликда айбланмоқда

491

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонлик мигрант Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида 4 кишилик оилани вахшиёна ўлдирганликда айбланмоқда 

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси берган маълумотга кўра, 28 февраль куни Кудьма шахридаги хусусий хонадонда тўрт киши – 5 ёшли ўғил бола, унинг 41 ёшли онаси, 64 ёшли бобоси ва 63 ёшли бувисининг жасади топилган. Қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Интерфакс маълум қилишича, гумонланувчи – ўзбекистонлик Шомастон Темиров ушбу оилада ишчи бўлиш меҳнат қилган.

“Гумонланувчи дастлаб гаражда 64 ёшли пенсионерга , кейинчалик унинг 63 ёшли рафиқасига ҳужум қилиб, уларни пичоқ билан ўлдирган. Кейин эса уларнинг 41 ёшли келинини зўрлаган ва уни ҳам ўлдирган. Шундан сўнг қотил 5 ёшли болани пичоқлаган ва пул билан қимматбаҳо буюмларни олиб, жиноят жойидан яширинган”, -деб айтилмоқда Тергов қўмитаси берган хабарда.

Оиланинг қолган иккита аъзоси – катта қизи ва отаси уйда бўлмаганликлари боис тирик қолган.

“Дарсда бўлган 14 ёшли қиз уйига қўнғироқ қилган бўлсада, гўшакни ҳеч ким кўтармаган. У бошқа вилоятда бўлган отаси билан боғланишга муваффақ бўлган. Қизнинг отаси қўшнисига қўнғироқ қилиб, уйдан хабар олишни илтимос қилган. Даҳшатли манзарани кўриб қолган қўшни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси вакилларини чақирган”, - дея маълум қилмоқда Тергов қўмитаси.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...