Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик мигрантлар ҳужжати текширилиб, қўйиб юборилган. Уларга юборилган чақирув хатлари бўйича изоҳ берилди
Жамият

Ўзбекистонлик мигрантлар ҳужжати текширилиб, қўйиб юборилган. Уларга юборилган чақирув хатлари бўйича изоҳ берилди

434
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Орёл шаҳри маъмурияти ўзбекистонлик мигрантларга сафарбарлик учун берилган чақирув хатлари ҳақидаги маълумотларга изоҳ берган. Расмийлар берган хабарда "тарқатилган маълумотлар тўлиқ эмаслиги ва бузилганлиги", ўзбекистонликлар эса ҳужжатлари текширилгандан сўнг дарҳол қўйиб юборилгани айтилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилган.

Кеча маълум бўлишича, Орёл вилоятидаги "Экосити" чиқиндиларини қайта ишлаш корхонасига нафақат маҳаллий мутахассислар, балим бу ерда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам ҳарбий хизматга бориши кераклиги ҳақида буйруқ берилган. Натижада 50 кишининг ҳарбий комиссариатга    боргани корхона фаолиятига салбий таъсир кўрсатган.

Орёл шаҳри ҳарбий комиссари Владимир Алёхиннинг сўзларига кўра, бу ҳолат корхонанинг ўзида ҳужжатлар билан ишлашда чалкашлик   борлиги туфайли юзага келган.

“Экосити” ҳарбий ҳисобни юритмаган, заҳирадаги фуқароларнинг маълумотларини қиёсламаган ва ташкилотнинг ҳисоб карточкасини Орёл шаҳри ҳарбий комиссариатига тақдим қилмаган”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, 23 нафар хорижлик фуқаро чақирув қоғозлари билан комиссариатга борган, уларнинг барчаси ҳужжатлари текширилгандан сўнг қўйиб юборилган. Бугунги кунга келиб, қисман сафарбарлик доирасида “Экосити”дан бирор киши Россия Федерацияси қуролли кучлари сафига чақирилмаган.

Шаҳар бош комиссарининг бундай изоҳидан сўнг табиий савол туғилади – бошқа давлат фуқароларига сафарбарлик бўйича чақирув хатини юборишдан маъно нима? Ахир қонунга кўра, ўзбекистонликларнинг ҳужжатларини ҳарбий бўлинма ходимлари эмас, ИИВ текшириш керак.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...