Ўзбекистонлик мигрантларга Исроилда иш топиш осон бўлади
Жамият

Ўзбекистонлик мигрантларга Исроилда иш топиш осон бўлади

538

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 27 июль куни Ўзбекистон ва Исроил ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинчалик бандлигини таъминлаш тўғрисида ҳукуматлараро битимни имзолашган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳужжат Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Исроилга меҳнат миграцияси масалалари бўйича ташрифи чоғида имзоланди.

Ҳукуматлараро битим Ўзбекистон фуқароларининг Исроилдаги патронаж соҳасида уюшган бандлигини таъминлайди. Шунингдек, томонлар бандлик кўламини кенгайтириш ва ўзбекистонликларни қурилиш ва қишлоқ хўжалигига ишга юбориш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олишган.

Ҳозирги кунда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Исроилда асосан патронаж ва кексаларни парвариш қилиш соҳасида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+