Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонлик шифокор коронавирусни даволаш бўйича ўз ишланмасини тақдим этган. Уни қўллаш бўйича расмий таклиф Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирус инфекциясига қарши курашнинг махаллий усуллари ва уни жорий этиш истиқболлари ҳақида гапириб ўтди.
COVID-19ни даволаш схемаси профессор Норимон Ғуломов томонидан таклиф қилинган. Усул вируснинг РНК ва ДНКсига танлаб таъсир этувчи, нуклеин кислоталар орасидаги молекуляр алоқаларни йўқ қиладиган кўк метилен препаратидан фойдаланишга асосланган.
Профессор электрон усулда мурожаат юборган бўлиб, у Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига берилган. Нурмат Отабековнинг айтишича, Норимон Ғуломовнинг ишланмаси ҳақидаги маълумот коронавирус инфекцияси бўлган беморлар жойлашган муассаса раҳбарларига етказилган.
Изоҳлар мавжуд емас