Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик ёш архитекторлар гуруҳи МУМ ёнидаги боғда ўрнатиладиган Истиқлол мажмуаси бўйича ўз лойиҳасини таклиф қилган. Мазкур “экологик” ечим ўз ичига боғ ва 30та безалган устунни олади. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Дизайн лойиҳаси архитекторлар Тахмина Турдиалиева, Хусниддин Турсунқулов ва Исломбек Ўразбоев томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар халқаро архитектура танловларида муваффақиятли иштирок этишган ва ғолиб бўлишган.
“Архитекторлар сифатида аҳоли талаби ва ҳукумат режасини инобатга олган ҳолда “Истиқлол” монументини яратиш борасида “экологик” архитектура ечимини таклиф қилишни ўз бурчимиз деб билдик. Боғ ҳудудида монумент яратиш учун ажратилган ер майдони ободонлантириш ва эстетик ечимга муҳтож. Ҳукуматнинг мазкур майдонга Истиқлол мавзусини бериш режаси муносабати билан анъанавий мавзуларни ўз ичига олган ва ҳар-бири ёш Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини акс этган 30та устун ўрнатишни таклиф қиляпмиз”, - дея маълум қилишди архитекторлар Batafsil.uz. мухбирига.
Устунлар марказида маҳаллий маданиятни ифода этувчи боғ ўрин олади. Унинг ичидаги яна бир ичкари боғ анъанавий хонадоннинг муҳим элелемнти ҳисобланади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас