Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик ёш вокалчи Биринчи каналдаги «Овоз.Болалар» телешоусида иштирок этади
Жамият

Ўзбекистонлик ёш вокалчи Биринчи каналдаги «Овоз.Болалар» телешоусида иштирок этади

675
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 9 -декабр куни Биринчи каналда  ("Голос. Дети") вокал супер лойиҳасининг 10 юбилей премьераси бўлиб ўтади. Бу мавсумда ўзбекистонлик ёш вокалчи - Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси, шунингдек, Успенский номидаги Республика махсус мусиқа мактаби тарбияланувчиси Фирдавс Aвезов иштирок этади. Бу ҳақда “Дунё” АА маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мураббийлар жамоаси Баста, Егор Крид ва МакSимдан иборат. Ижодий    танаффус олган доимий бошловчи Дмитрий Нагиев ўрнини «Овоз.Болалар»нинг юбилей мавсумида Яна Чурикова эгаллайди. Унга Агата Муцениеце ҳамроҳлик қилади.

Шоунинг рус тилидаги версияси дунёда энг узоқ давом этган 3таликка киради. Турли йилларда мингга яқин вокалчилар   танловнинг саралаш босқичларида қатнашишган, улардан 400 нафари юлдуз устозларининг жамоаларига тушишган. «Овоз.Болалар» шоуси юбилей сонининг   саралашларида қатнашган ўндан ортиқ истеъдод соҳиблари   2014 йилдан сўнг, яъни шоунинг биринчи мавсумидан кейин таваллуд топишган.

Фирдавс Aвезов 2009 йил 17 январда Тошкентда туғилган. Эстрада куйлаш ва виолончел чалиш бўйича билим ва маҳорати, ноёб истеъдоди ва ажойиб ижро санъати билан у кўплаб халқаро ва миллий танлов ва фестивалларда иштирок этган. У Франция, Россия, Туркия ва МДҲ мамлакатларидаги бир қатор республика ва халқаро танловларда совринларни қўлга киритган.

Хусусан, 2018 йилда у Париждаги Les Etoiles de Paris халқаро танловида Гран-прини олган. Санкт-Петербургдаги "Олтин Феникс" танловида (2022) эстрада-вокали йўналишида биринчи ўринни ва алоҳида Гран-прини қўлга киритган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...