Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар бир йилда пиёда юриш учун тахминан 4 миллион  доллар ишлашган
Жамият

Ўзбекистонликлар бир йилда пиёда юриш учун тахминан 4 миллион доллар ишлашган

643
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар 2021 йилда пиёда юриш ҳисобидан 43 миллиард сўм (тахминан 4 миллион доллар)га яқин пул топишган. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу маблағ “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформаси доирасида тўланган. “Қадам учун пул” акциясига 1.2 миллион киши, хусусан 757.6 минг нафар эркак, 451.3 минг нафар аёл қўшилган.

Эслатиб ўтамизки, платформа доирасида 18 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар кун давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам ташлаганда ўз электрон ҳамёнига 3 минг сўм оладилар. Шу билан бирга, ҳар ойда бир марта туман ва шаҳар миқёсида энг катта масофани босиб ўтган платформадан фойдаланувчи 300 минг сўм, вилоятлар кесимида – 500 минг сўм, республика миқёсида қадамлар бўйича етакчилик қилган киши эса 1 миллион сўм олади.

Тўловлар бошланганидан кейин қизиқарли воқеалар юз берган. Бир неча ўзбекистонликлар бир ой давомида илова орқали 1,8 миллион сўм (300 минг + 500 минг + 1 млн. сўм) маблағ қўлга киритган. Ғолиблардан бири эса 1,8 млн қадам (тахминан 1320 км), иккинчиси - қарийб 900 минг қадам (630 км дан зиёд) босган. Таққослаш учун, Тошкентдан Бухорогача бўлган   масофа 580 км, Тошкентдан Фарғонагача эса 315 км ни ташкил қилади.

Шундан сўнг, ҳукумат қадамлар учун пул тўлайдиган "Соғлом турмуш тарзи" платформасининг аниқлигига шубҳа қилган. Натижада, Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлигига натижаларни текшириш учун назорат механизмларини такомиллаштириш топширилган.

Шу билан бирга, бугунги кунда Интернетда бундай иловаларни алдашнинг бир нечта қизиқарли ва осон усулларини топиш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...