Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар  электромобилларни тобора кўпроқ харид  қилишмоқда
Жамият

Ўзбекистонликлар электромобилларни тобора кўпроқ харид қилишмоқда

494
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонликлар электромобилларни харид қилишда тобора фаол бўлишмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга 73 та электромобиль импорт қилинган. Мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 53тага кўпроқдир. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, электромобилларнинг аксарият қисми, яъни 50таси Хитойдан олиб келинган. Корея Республикасидан яна 12 та электромобиль келтирилган.

Қолган 11таси Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузиядан олиб келинган.

Давлат статистика қўмитаси хабар қилишича, жорий йилда ўзбекистонликлар импорт қилинган электромобиллар учун 1,7 миллион доллар сарфлашган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...