Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар катак ичига ташланган қизчага тегмаган Зузу лақабли айиқни озодликка қўйиб юборишни сўрашмоқда. Тошкент ҳайвонот боғи мутасаддилари масалага шарҳ беришган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, 28 январь куни тахминан соат 12 да ёш аёл одамларнинг кўз ўнгида кичкина қизини Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқнинг катагига ташлаган эди. Ташриф буюрганлар ва ходимлар аёлни тўхтатишга ҳаракат қилишган, аммо бунинг иложи бўлмаган. Бола 5 метр баландликдан йиртқич ёнига тушиб кетган. Яхшиямки, айиқ қизни шунчаки ҳидлаб, унга тегмаган.
Шундан сўнг кўпчилик ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда айиқни инсонлар учун хавфли эмаслиги сабабли қўйиб юбориш керак, деб ёза бошлашган ва ҳаттоки бу борада петиция ташкил қилишни ҳам айтишган.
"Ёввойи ҳайвонларни табиатга озодликка чиқариш жуда қийин ва масъулиятли вазифадир. Ўзи учун озуқа топишни ва ов қилишни билмайдиган, бутун умри давомида инсон қўлидан овқат олган ва ундан қўрқмайдиган айиқ оч қолганда дарҳол дуч келган биринчи аҳоли пунктига боради ва албатта ундан қўрқиб кетган одамлар томонидан ўлдирилади", - дея қайд этишмоқда Ҳайвонот боғи вакиллари.
Тутқунликда туғилиб ўсган ва ота-онаси томонидан тарбияланмаган жониворлар ўзига ўхшаган ҳайвонлар билан мулоқот қила олмайдилар, озуқа тополмайди, бошқа ҳайвонлар билан рақобат қилишни билмайди, кучли рақибдан қочишга ўрганмаган. Турли юқумли касалликлар ва жароҳатлар ҳам унга жиддий хавф солади. Энг муҳими, улар ҳайвон учун хавфли бўлган овчилар ва браконьерлар билан учрашишдан қочиб қутула олмайдилар.
"Зузу табиатга чиқаришга тайёр эмас. Биринчидан, айиқ Кавказда яшовчи қўнғир айиқнинг тур остиси ҳисобланади, Ўзбекистон ҳудудида эса оқ чангалли айиқ яшайди. Иккинчидан, у Боку ҳайвонот боғидан келиб қолган, у ердан бизга олиб келинганида жуда ёш, одамлар томонидан боқилган ва тарбияланган эди", - деди Тошкент ҳайвонот боғининг илмий тадқиқотчиси Феруза Мирсолиҳова.
“Уйлайманки, одамдан меҳр кўрган ҳайвон йиртқичлигини кўрсата олмаган. У инсондан ёмонлик кўрмаган, балким шу боис кичик болага зарар етказмагандир. Яхшиямки, бу даҳшатли воқеа ёмон тугамаган”, - дея қайд этди Боку ҳайвонот боғи директори Азер Гусейнов.
Изоҳлар мавжуд емас