Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қурмоқда?
Жамият

Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қурмоқда?

30

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда биринчи марта никоҳдан ўтаётган эркакларнинг ўртача ёши 25,6 ёшни, аёлларники эса 21,4 ёшни ташкил этган. Бу кўрсаткич сўнгги йилларда йигитлар ва қизларнинг нисбатан эртароқ оила қура бошлаганини кўрсатмоқда.

Статистик динамикага назар ташланса, мамлакатда никоҳ ёши даврий равишда ўзгариб борган. Хусусан, эркакларнинг илк никоҳ қуриш ёши 2000 йилдаги 24,2 ёшдан ўсиб бориб, 2020 йилда энг юқори нуқтага — 26,4 ёшга етган эди. Бироқ шундан сўнг пасайиш тенденцияси кузатилиб, 2024 йилда 26,2 ёшни, 2025 йилга келиб эса 25,6 ёшни ташкил этган.

Аёллар ўртасида ҳам никоҳ ёши кўрсаткичлари шунга ўхшаш динамикани намойиш этган. Илк бор оила қураётган хотин-қизларнинг ўртача ёши 2000 йилда 21,4 ёш бўлган бўлса, 2015 йилга келиб энг юқори кўрсаткич — 22,5 ёш қайд этилган. Кейинги йилларда мазкур рақамлар пасайиб, 2024 йилда 21,8 ёшга, 2025 йилда эса қайтадан 2000 йилдаги кўрсаткичга, яъни 21,4 ёшга тушган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...