Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, ўзбекистонликларга даволаниш учун тўғридан-тўғри давлат бюджетидан пул берилади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 2022 йилги солиқ тушумлари ва бюджет параметрлари бўйича кеча ўтказилган мажлис чоғида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, гап даволаниш учун тиббий ордерлар бериш тизими ҳақида кетмоқда, келгуси йил бу учун 600 миллиард сўм ажратилади.
"Биз шахсан беморга пул берамиз. Масалан бир касалликни даволаш учун унинг ихтиёрида 40 ёки 50 минг сўм бўлади. Агар у истаса, давлат тиббиёт муассасасига ёки хусусийга бориши мумкин. Агар бунинг учун пул тўлайдиган бўлсак, давлат муассасаларининг дунёқараши бироз ўзгаради", - дея таъкидлади президент.
Эслатиб ўтамизки, Соғлиқни сақлаш вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йилнинг 1-ноябрига қадар ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизимини жорий этиш топширилган эди.
Кўриниб турибдики, эндиликда ҳар-бир ўзбекистонлик шифохона ёки клиникада, жумладан, хусусий шифохонада даволанишга сарфлаши мумкин бўлган тиббий ордерлар маълум пул миқдорида берилиши назарда тутилган.
Изоҳлар мавжуд емас