Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликларга лифт ва ҳожатхоналарда коронавирусни  юқтирмаслик йўллари тушунтирилди
Жамият

Ўзбекистонликларга лифт ва ҳожатхоналарда коронавирусни юқтирмаслик йўллари тушунтирилди

394
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жамоат ҳожатхонаси ва лифтда коронавирусни юқтириш мумкинми, деган саволга жавоб берди. Бундан ташқари, мутахассис юқтиришнинг олдини олишга ёрдам берадиган тавсияларни келтирди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Бугунги кунда карантин чоралари юмшатилди ва жамоат жойларида инфекцияни юқтириш хавфи кун сайин ошмоқда, деди мутухассис. Яъни аҳоли кўп тўпланадиган жойларда коронавирус билан касалланиш хавфи айникса ортади.

"Агар сиз кирмоқчи бўлган хонада 3-4 нафардан ортиқ одам борлигини кўрсангиз, масофани сақлаган ҳолда кутиш тавсия этилади", - дея маслаҳат берди Севара Убайдуллаева.

Жисмонан соғлом ва бақувват кишилар иложи борича лифтдан фойдаланмасдан, зинадан кўтарилиши яхшироқ бўлади. Агар бунинг иложи бўлмаса, лифтда одамлар камайишини кутиш керак.

Вирус турли юзалар ва ҳаво айланмасида 2-3 соатдан 8-12 соатгача турли ҳароратларда сақланиб қолиши аллақачон тасдиқланган, деди Убайдуллаева.

Ўзбекистонда дезинфекцияловчи моддалар билан доимий тозалаш бўйича талаблар амал қилмоқда, дея эслатди у. Жамоат жойларига ташриф буюрганда, хонанинг зарарсизлантирилганига эътибор бериш керак.

Шунингдек, мутахассис қўлқоп олиб юриш ва улардан лифт ҳамда жамоат ҳожатхонасида фойдаланишни тавсия қилди. Қўлқопларни ташқарига чиқишдан олдин ечиш, алоҳида пакетга солиш ва махсус идишларга ташлаш лозим. Бу қўлқопларни кўчаларда ёки жамоат жойларида ташлаб юбормаслик керак. Қўлларга антисептик билан тез-тез ишлов бериш ҳам коронавирусдан ҳимоя қилади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...